ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ
Масканимизда ташкил этилган «Мактаб, кутубхона, оила, жамоат ташкилотлари» хайрия тадбирига Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси раҳбари Муҳаммадали Қамбаров, фахрийлар Мирзамаҳмуд Турдиев, Тошпўлат Солиевлар ташриф буюриб, кутубхонамизга янги китоблар совға қилишди. Шу куни бир миллион сўмдан ортиқроқ маблағ йиғилиб, 200 номдаги янги адабиётлар келтирилди. Мактабимиз директори Ғофуржон Отавалиев ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.
Наргиза ТУРСУНОВА,
27-мактаб кутубхоначиси.
***
Илм даргоҳимизда бўлиб ўтган хайрия тадбирида барча синфлар ўқувчилари ҳамда ота-оналар, жамоат ташкилотлари вакиллари жонбозлик кўрсатдилар. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, туман Кенгаши депутати Баҳромжон Мирзаев, «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси раҳбари Муҳаммадали Қамбаров, “Абдуллоҳ ибн Умар” масжиди имоми Маҳмуджон Эргашевлар мактабимиз директори Каримжон Болтабоевга янги адабиётлардан совға қилишди.
Ёшлар етакчиси З.Қирғизбоева, мактаб кутубхоначиси М.Юнусовалар уюштирган мазкур тадбир давомида мактаб кутубхонаси фонди янги китоблар билан бойиди.
Клара АБДУРАҲИМОВА,
26-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.
***
Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида «Китоб кўргазмалари», «Тўгараклар ярмаркаси» бўлиб ўтди. Унда туман ХТБ мудири Ҳусниддин Маҳмудов, вилоят АРМ директори ўринбосари Холисхон Абдуқаҳҳорова, туман «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази директори Ўктамхон Отавалиева сўзга чиқдилар. Шу куни тўгараклар ярмаркаси, туман АРМ томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди. 14, 18, 23-мактаблар ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди.
Мастура АҲМЕДОВА,
туман «Баркамол авлод» маркази услубчиси.

