БЕҲАД СЕВИНТИРДИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жадаллик билан бормоқда. Неча йиллик орзуларимиз ушалмоқда. Яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар бизларни изланиб ишлашга ундамоқда. Мен ишлаётган 14-МТМ ҳам қайта реконструкция қилиниши барчамизни севинтирди.

Айни вақтда НамДУ ҳузуридаги ХТХҚТУМО ҳудудий маркази мактабгача таълим курсида ўқияпман. Бу ерда Замирахон Расулова, Юлдузхон Сатимбоева каби тажрибали ўқитувчилар сабоқ беришяпти. Улардан таълим соҳасида жуда кўп янгиликларни ўрганяпмиз.

Матлуба ТЎХТАМИРЗАЕВА,

14-МТМ тарбиячиси.