ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

Дарҳақиқат, шундай. Бунга 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига йиғилганлар ҳам шоҳид бўлишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари в.б. Ҳусниддин Маҳмудов, туман прокурорининг ўринбосари Воҳиджон Нишоновлар қатнашиб, умумтаълим мактабларида якка тартибда таълим олувчи ўқувчилардан 25 нафарига бюджет маблағлари ҳисобидан 10 миллион 810 минг сўмлик ногиронлик аравачаси, доска, шкаф ҳамда стол-стул жамланмасидан иборат совғаларни топширишди.

Музаффар МУСАБОЕВ,

туман прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.