Сўнгги қўнғироқ
Мактаб билан хайрлашар дил,
Устозлар ҳам нигорон боқар.
Бугун жондай азиз болалар,
Хайрлашув туморин тақар.
Бир ёнда куй, тарона, ялла,
Нигоҳларда орзулар ниҳон.
Бизга сирдош бўлган даргоҳ ҳам,
Журъатларни қилар имтиҳон.
Бу айрилиқ эмас аслида,
Юксалмоғу орзулар йўли.
Ким интилса марралар томон,
Самоларга етади қўли.
Кузатади бизни бу даргоҳ,
Думалайди мунчоқдай кўз ёш.
Оиладай бўлганда иноқ,
Йўлларимиз айро, синфдош.
Лекин умр ўтмайди зое,
Масрур кўнгил қадамлари оқ.
Тўққиз йилга ясаб ниҳоя,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Машҳура АҲМАДЖОНОВА.

