Хаёл
Солда сузиб бораман,
Уммон кезиб бораман.
Томчиларда салқинлаб,
Сув сиртида юраман.
Келар гулга суянгим,
Шабнам-ла тўкиламан.
Опичласам қуёшни,
Нурларга юкинаман.
Капалак қанотида
Гулзорни қучгим келар.
Митти юлдузча бўлиб,
Самода учгим келар.
Муқаддас МИРЗАҚОБУЛОВА,
7-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

