НАМУНАЛИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

Деҳқончиликнинг ҳандалаги – «Кумуш тола – 2017» мавсумига пухта тайёргарлик билан келинди. Пилла етиштиришни кўпайтириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлаш юзасидан вилоят, туман ҳокимларининг тегишли қарорларига асосан тизимли иш ташкил этилмоқда.
-Пиллачилик – деҳқончиликнинг ҳандалаги, -дейди «Уйчи кумуш толаси» МЧЖ раиси Маъсуда Холмирзаева. -Шу боис мавсумни муваффақиятли якунлаш асосий эътиборимизда бўляпти. Жами 15 та ҳудуддаги 55 та инкубаторияда 5500 қути қурт уруғи жонлантирилиб, тарқатилди. Шундан 434 қутиси уруғчиликка йўналтирилган, 2000 қутиси хорижий, қолган 3066 қутиси маҳаллий уруғ ҳисобланади. Ҳозирда «Қашқалдоқ Беруний», О.Келдиев, А.Эгамбердиев номли ММТПлари ҳамда «Ғайрат Хонобод чашма булоғи» СИУ ҳудудларида қурт 4-ёшда бўлиб, намунали парваришланмоқда.