БЕШ НАФАР ЧЕМПИОН РОССИЯГА БОРАДИ
Яқинда Самарқанд вилоятида 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 1-БЎСМнинг маҳоратли мураббийлари Бахтиёр Турғунпўлатов, Элмурод Абдуллаевларнинг шогирдлари ҳам муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритдилар.
Полвонларимиздан Умиджон Мирзаабдуллаев, Сарвар Тўхтасинов, Муроджон Ҳамидов (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи), Обиджон Иброҳимов (1-БЎСМ), Ўғилой Аҳмедова (Уйчи спорт коллежи) фахрли биринчи, Гавҳарой Мирзамаҳмудова (Ғайрат педагогика коллежи), Абдуқодир Маҳмудов (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи) иккинчи, Шерали Баҳриддинов (Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи), Жобирхон Абдураҳмонов (1-БЎСМ), Дилшода Усмонжонова (Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи), Асила Носирова (Уйчи спорт коллежи), Муҳсина Абдулазизова (Чортоқ тиббиёт коллежи) учинчи ўринларни банд этиб, совриндорлар сафидан жой олишди.
Энг қувонарлиси шундаки, 1-ўринни қўлга киритган беш нафар спортчимиз 19-20 ёшлилар ўртасида Россия давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди.
Акмалжон МАҲКАМОВ,
9-мактаб ўқитувчиси.

