ФУТБОЛ БАЙРАМИ

Ҳар йили Хотира ва Қадрлаш куни Ҳожиобод маҳалласидаги ўйингоҳда катта футбол байрамига айланиб кетади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Фаоллардан меҳнат фахрийси Ҳабибахон Бойдедаева, туман Кенгаши депутати Барно Мирзамова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиевлар сўзга чиқиб, уюшмаган ёшлар вакилларига эзгу тилаклар билдирдилар. Якунга кўра, 1998 йилда туғилган ёшлардан таркиб топган жамоа ғолиб бўлди. Барча иштирокчилар ҳамда энг яхши ўйинчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбат-лантирилди.

Наргиза ЖАМОЛИДДИНОВА,

8-мактаб ўқитувчиси.