АМАЛИЁТДА ҚЎЛЛАНГАН БИЛИМ
Технология фани ўқувчи-ёшларнинг меҳнатга, амалиётга бўлган лаёқатини оширишга хизмат қилади. Ўқув йили мобайнида қизларнинг мазкур йўналишдаги билим ва кўникмаларини намойиш этиш мақсадида билим масканимизда «Дастурхон ва сочиқларни бичиш-тикиш» мавзусида беллашув ташкил этилди. Унда 6-8-синфлар қизлари турли дизайн ва кўринишдаги қўл меҳнатларини намойиш қилдилар. Иштирокчилар дастурхон ёзиш ва сочиқларни ишлатиш этикаси ҳақида ҳам маълумотлар беришди. Ҳакамлар ҳайъати раиси – мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Муқаддасхон Қаюмова ўқувчилардан Дилшода Умарова, Иқболхон Холмирзаева (8-синф), Замира Қирғизалиева, Гулҳаё Усмонова (7-синф), Шоҳсанам Латифжонова, Сарвиноз Бойдедаева (6-синф)ларнинг иштирокини алоҳида эътироф этди.
Шаҳноза ТОШПЎЛАТОВА,
46-мактабнинг технология фани ўқитувчиси.

