ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОНИ КЎПАЙМОҚДА

2018 йил 1 июндан Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари яна 31тага кўпаяди. Булар:

-туғилганликни қайд этиш; ўлимни қайд этиш; ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, такрорий гувоҳномалар бериш; фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш; фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш;

-Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш;

-нотариал органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш; судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;

-манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш; хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома; меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш; ишсизлик нафақасини тайинлаш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун ариза бериш;

-телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш;

-ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш; туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш;

-жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш; жисмоний шахсларга СТИР бериш;

-нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш; турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш;

-фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш; хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш);

-электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш; электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш;

-электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни қиёслашга ариза бериш;

-фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш;

-дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш;

-пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш; пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш;

-миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш.

Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш ёки алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказида жорий этилган.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йилни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши тадбиркорлик соҳасида улкан ишлар амалга оширилиши учун замин яратди. Шу билан бирга, фуқароларимизнинг давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Президентимизнинг шу соҳадаги саъй-ҳаракатлари давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш, аҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш, коррупция омилларини батамом йўқотишга хизмат қилади.

Авазбек БОБОМИРЗАЕВ,

туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.