УЙЧИЛИК СОЗАНДА ҒОЛИБЛАР САФИДА
Отабек Абдусатторов туманимизнинг ёш созандаларидан бири, Наманган санъат коллежининг зарбли чолғулар гуруҳи 3-босқич ўқувчиси. У яқинда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган Фаррух Мирусмонов номидаги ёш созандаларнинг III танловида доира йўналишида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва диплом билан тақдирланди.
Отабекнинг бу муваффақиятида қўлига илк бор доира тутқазган биринчи устози, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Дилшодбек Нажмиддиновнинг хизмати катта. Отабекка янги-янги парвозлар тилаймиз.
Салима ЙЎЛДОШЕВА.
36-мактаб.

