ЭРТАК ТИНГЛАГАН БОЛА…
Эртак халқ оғзаки ижодининг бир бўлаги сифатида бола руҳиятига илк бор ўрнашадиган бадиий асар маҳсули ҳамдир. Ҳали мактабгача таълим муассасасига қадам қўймасданоқ кичкинтойлар эртак ҳақида бирмунча тасаввур ва таассуротга эга бўлиш билан бирга, беш-ўнта эртакни мукаммал ўзлаштирган бўладилар.
Айнан мана шу эгалланган билим ва кўникмалар бола тарбиясидаги илк йўналишни белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ҳаётда эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, бунда, охир-оқибат, яхшиликнинг ғалабаси эртакларда яққол намоён бўлиб, яхшилик томонда меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, дўстлик, юртга садоқат туйғулари мужассам. «Зумрад ва Қиммат», «Уч оғайни ботирлар», «Ур, тўқмоқ», «Ёрилтош», «Қор маликаси», «Аёз бобо» каби асарларда бош қаҳрамон характер хусусиятини очиб бериш, бу орқали болажонларни эртак қаҳрамонларидек феъл-атворга эга бўлишга ундаш тарбияда энг долзарб ва энг содда тушунча: «Нима яхши-ю, нима ёмон?» ғоясини сингдириш вазифаси ётади. Бунда асрлар оша бизга хизмат қилиб келаётган ўзбек ва жаҳон халқлари эртакларининг ўрни беқиёсдир.
Гулбаҳор АБДУЛАЗИЗОВА,
3-МТМ тарбиячиси.

