ТОМОҚ ТЕШГАН ТЕКИН ЛУҚМА
Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасига ҳам жазо берилади. Аммо жиноят тасодифий ёки қасддан қилинган бўлади.
Жиноят олдиндан режалаштириб қилинса, айниқса, уни аёл киши содир этса, бу ўта нохуш ҳолатдир.
Фуқаро Т.А. текин даромад илинжида 2015 йил 16 январь куни соат 15 ларда олмурутлик К.Л.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасига тахлаб қўйилган кўрпача орасида бўлган «General» деб ёзилган металл идишдаги «Жади» номли аёллар зирагини, умумий нархи 2700000 (икки миллион етти юз минг) сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
“Қаҳрамонимиз” Т.А. қинғир ишини эртасига ҳам давом эттириб, яна ўша хонадонга яширинча кириб, бу сафар бир донадан «Жади» ва «Лезвия» номли тилла узукларни, умумий нархи 300000 (уч юз минг) сўмлик тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетган.
Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида Т.А. Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 379-381-моддалари билан айбдор деб топилди ва тегишли жазосини оладиган бўлди.
Илёсбек ХЎЖАНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси.

