ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашнинг муҳим йўналиши
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.
Шуниси аҳамиятлики, 2017 йил давомида ички ишлар органлари томонидан олиб борилган профилактик чора-тадбирлар якуни бўйича аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилиш орқали уларнинг ишончини оқлаш ва жамоатчилик кучидан самарали фойдаланилиши натижасида республика ҳудудида жиноятларнинг камайишига эришилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш борасида ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартлари этиб ҳар бир фуқаро онгида «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак», -деган туйғуни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, туманлар кесимида жиноятларнинг олдини олиш борасида алоҳида чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилган.
Мазкур камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича белгиланган устувор йўналишлар профилактика инспекторларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни самарали ташкил этишни, жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонунбузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муносабатини сингдиришга қаратиш орқали профилактика ишининг самарали таъминлашнинг янги шакл ва усулларини татбиқ этишни кўрсатмоқда.
Азамат УМИРЗАҚОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 4-босқич 410-гуруҳ курсанти.

