Азиз фермерлар!

Ғўза парваришида амалга ошириладиган шу куннинг долзарб вазифалари:

  1. Ҳар бир фермер хўжалигида карта қирғоқларини конверт усулида қайта кўриб чиқиб, озиқ-овқат экини экиш, экилган майдонларни суғориш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш.
  2. Барча культиваторларни ҳудудларга йиғиб, ишчи органларини қайтадан кўриб чиқиш, ҳар бир культиваторга бочка ва штангель ўрнатиб, культивация билан биргаликда суспензия қилиш.
  3. Сифатсиз культивация ўтказилган майдонларда ўғитлашдан олдин сапожокнинг олд қисмига пол лапка ёки 60 лик лапка ўрнатиб, ўғитлаш.
  4. Ҳар бир картадаги ғўзани ўрганиб чиқиб, ола экиш кунини ташкил этиш.
  5. Дала шийпони, чайлаларни яна бир бор кўриб чиқиб, ҳар бир фермер хўжалигида 5 қути асалари, 50 бош парранда, бир бошдан қорамол боқиш ва фермер хўжалиги раҳбарининг далага кўчиб чиқиши.
  6. Теша чопиқ, ягана ва бегона ўтдан тозалаш ишларини 3 кун муддатда якунлаш.
  7. Далани оилавий пудратчиларга бир гектардан бўлиб бериб, меҳнат дафтарчаси очган ҳолда табличкаларни ўрнатиш.
  8. Бир гектар чопиқ учун 150 минг сўм, бир гектар ягана учун 120 минг сўмдан иш ҳақини даланинг ўзида нақд пул шаклида бериш.
  9. Культиваторларни механизаторлар уйларига йиғиб, механизаторларнинг дала шийпонида ётишини ташкил этиш, эрталаб нонушта бериш, соат 5.00 дан кечикмай механизаторлар уйида ёқилғи қуйиш ва талабнома асосида ишга чиқаришни ташкиллаш, ҳар 5 кунда бир гектар культивация учун 12 минг сўмдан иш ҳақи тўлаш.
  10. Семинар орқали ғўза суғоришни кўрсатиш ва сувчиларга ҳар 5 кунда иш ҳақи бериш.
  11. Ғўзани суғоришдан олдин картага ўқариқ мосламаларини киритмасдан қўлда олиш.
  12. Шира-трипс ва ўргимчаккана билан зарарланган майдонларга зудлик билан суспензия ва ИСО эритмасини сепиш.
  13. Ҳар бир ОВХ тракторга штангелли мослама ўрнатиб, ғўзани баргидан озиқлантириш ва ҳашаротларга қарши курашиш.
  14. Ҳар бир далага биомаҳсулотларни схема асосида фақат кечқурун қўйиш.
  15. Ҳар бир гектар пахта майдонига 10 тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш.
  16. Ғўзанинг ҳар йилга нисбатан фойдали ҳароратни кам олганлигини ҳисобга олиб, культиваторларни кўпроқ ишлатиш ва чуқур, сифатли чизель ўтказиш.
  17. Далада ишловчиларга шароит ва иссиқ овқат ташкил этиш.