СОБИРЖОННИНГ ЮТУҒИ

Иш фаолиятимиз давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаатини кўриб, ҳал этишда кўмак бериш асосий вазифамиз саналади. Кунларнинг бирида маҳалламиздаги Ҳумо кўчасида яшовчи Орифжон аканинг ўғли Собиржон яшаш жойидан маълумотнома сўраб, мурожаат қилди. Суҳбат давомида мактаб ўқувчиси спорт билан мураббийси Элмурод Абдуллаев (1-БЎСМда 1-тоифали спорт мураббийи, Ўзбекистон чемпиони, универсиада ўйинлари совриндори) қўл остида белбоғли кураш бўйича шуғулланаётганлигини билдирди. Мурожаати қаноатлантирилиб, маълу-мотнома бердим, ўқиш ва ишларига омад тилаб, хайрлашдим.
Яқинда эса Собиржон Усуббоев маҳалламизга хушхабар олиб келди. У Нукус шаҳрида шу йилнинг 3-6 апрель кунлари бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги учун ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни қўлга киритибди.
Биз, маҳалла аҳли бу спортчига келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз.
Умиджон СУЛТОНОВ,
Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби.
Суратда: Собиржон Усуббоев (чапдан, учинчи).