ФАХРИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси томонидан «Ёшлар тарбияси – кексалар нигоҳида!» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Тарихий меросимизни асраб-авайлайлик» мавзуида тадбир ташкил этилди.

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида уюштирилган учрашув аввалида мактаб фойесида суратлар кўргазмаси билан танишилди. Шундан сўнг концертлар залида фаол фахрийлар вакиллари ёшлар билан тадбир мавзуида ўзаро суҳбатлашдилар. Унда сўзга чиққан меҳнат фахрийси Фазлиддин Нажмиддинов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдимуталли Нажмиддинов, «Оила» илмий-амалий маркази раҳбари Салимахон Юнусова, Зиёкор МФЙ раисининг фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Акмалжон Мажидов, лойиҳа раҳбари, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар тарихимизни асраб-авайлаш, туманимиздаги муқаддас қадамжолар, музейлар ташкил қилиш, уларда фидойилик кўрсатиб ишлаган ҳамюртларимиз ҳаётидан  лавҳалар акс этиши, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва тарихга ҳурмат туйғуларини уйғотиш ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.