ЯХШИ АНЪАНА

«Мактаб – кутубхона – оила – жамоат таш-килотлари» хайрия тадбирини ўтказиш мактабимизда яхши анъанага айланган.  7-«Б» синф раҳбари Умидахон Мўминова, кутубхоначи Шаҳноза Юсупова ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда кўплаб ота-оналар, ҳомийлар иштирок этдилар. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, «Уйчинома» газетаси муҳаррири, «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси раҳбари Муҳаммадали Қамбаров сўзга чиқиб, барчани китобхонликка даъват этдилар ҳамда китоблар жамланмасидан иборат совғаларни туҳфа қилдилар. Шунингдек, ҳомийлардан Исмоилжон Холмирзаев, Дилмурод Жўраев, Комилжон Бадалов, Дилмурод  Маҳмудов, Чиннихон Ғафурова, Мадинахон Мадраҳимова, Маликахон Ҳакимова, Ҳабиба Қодирова, Шоҳистахон Хайриева кабилар юздан ортиқ лотин ёзувидаги китобларни мактабимиз кутубхонасига тақдим этдилар.

Акмалжон ИСМОИЛОВ,

33-мактаб директори.

***

36-мактабнинг 1-«А» ҳамда «Г» синфлари раҳбарлари Феруза Мирзахолова, Маъсуда Маҳаммадалиевалар таълим жараёнида китобхонликка бўлган қизиқиш ва иштиёқни кучайтиришмоқда. Айни шу мақсадда синф кутубхонаси янги китоблар билан бойитилди, турли тадбирлар ўтказиш одат тусига кирди. Ўқув йили якунида «Зукко китобхон» танлови орқали аниқланган энг фаол ўқувчиларга «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан «Китобсиз келажак йўқ!» давлат гранти лойиҳаси асосида китоблар совға қилинди.