Тароват
Шитир-шитир этиб ёғади ёмғир,
Шу ёмғирдан юрак енгиллик сезар.
Баҳор шамоли ҳам елади ғир-ғир,
Нафис хаёлларим дунёни кезар.
Қишда битмаган иш битар баҳорда,
Қалбимни эзгулик чулғайди шу он.
Қушлар хиром айлар эрта саҳарда
Табассумдан бўлар ҳар кўнгил шодон.
Ойдина ЭРГАШЕВА,
11-мактаб ўқувчиси.

