Орзу

Бугун қалб кеч кузги баргларин тўкди,

Сарғаяр юзимнинг маъсум жилваси.

Кўзлардан армонлар ёмғири ёғиб,

Кўркам баҳорларга келар ҳаваси.

Шамоллар ўғирлаб гуллар ифорин,

Сенга элтишади кўнглимнинг зорин.

Нигоҳлар тўқнашса, унутиб борин,

Кузлар ҳам кетса-ю, эҳ, баҳор қайтса!

Шаҳзода УММАТАЛИЕВА.

Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи.