Устоз
Мактабга илк бора қўйганда қадам,
Қўлларимдан аста тутган устозим.
Меҳрли юзига, ҳам ширин сўзига,
Мени буткул мафтун этган устозим.
Ҳарфни, рақамни тинмай ўргатиб,
Мени фарзандидек кўрган устозим.
Мен раҳматлар айтаман, таъзим қиламан,
Қуёш тимсолидек бўлган устозим.
Ўғилой КИМСАНОВА,
41-мактаб ўқувчиси.

