КИЧКИНТОЙЛАР СИЙЛАНДИ

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Мустақиллик» маданият ва истироҳат боғида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Уч юздан ортиқ болажон иштирок этган шодиёнада турли кўнгилочар тадбирлар, туман маданият бўлими ва 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан байрам концерт дастури намойиш қилинди.

Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев болажонларни байрам билан самимий муборакбод этди. Шу куни уч нафар болага ногиронлик аравачаси, барча иштирокчиларга музқаймоқ ва ширинликлар, байрам совғалари улашилди. Боғдаги аттракционларга бепул чипталар берилди. Туманимиз ҳокими ва сектор раҳбарлари 1, 27, 40-мактабгача таълим муассасаларига ҳам ташриф буюриб, кичкинтойларга байрам совғаларини тақдим қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг махсус байрам совғалари ҳам муассасаларга етказилди. Туман адлия бўлими томонидан “Менинг ҳуқуқим – бахтли болалигим” шиори остида акция ўтказилди.

Жамила НОСИРОВА,

40-МТМ тарбиячиси.