ИШБИЛАРМОНЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ҚАНОТИ
«Ташаббус» кўрик-танлови ўтган йиллар давомида тадбиркорлар, ҳунармандлар ҳамда фермерларнинг энг яхши ташаббусларини ҳаётга татбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, эртанги кун истиқболи билан боғлиқ бизнес лойиҳаларни рўёбга чиқаришда ушбу кўрик-танловнинг ўрни беқиёсдир.
24 апрель куни туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида «Ташаббус-2017» кўрик-танлови-нинг туман босқичи бўлди.
Унда туманимиздаги ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳамда фермерлар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар.
-Ушбу танловда 350 турдаги гулларим билан қатнашяпман,-дейди Уйчи шаҳарчасининг Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи гулчи Латифжон Ҳамдамов. -Келажакда иш фаолиятимизни янада кенгайтириб, туманимиз аҳолисини турфа хил гуллар билан таъминлаш ниятидаман.
Танлов якунига кўра «Шаҳноз мастер класс» хусусий корхонаси раҳбари Адиба Ҳожимирзаева «Энг яхши тадбиркор», «Умрзоқ ота» фермер хўжалиги раҳбари Маҳ-муджон Умрзоқов «Энг яхши фермер», Рислиқхон Жўраева «Энг яхши ҳунарманд», деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Сатторов, ҳоким ўринбосари Аҳмаджон Раҳматовлар иштирок этиб, ғолиб ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширишди.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

