ЎРИМ АВЖИДА

Бу йил туманимизда 6345 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Бугун ҳосилни қисқа муддатларда, нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилган. Мавжуд 25 та отрядда ўрим қизғин бормоқда.

«Уйчи Гулистон» ММТП ҳудудидаги «Гулистон зар толаси» фермер хўжалиги (раҳбари Дилафрўз Дедабоева) миришкорлари 24,4 гектар майдондан 60 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, шартномавий режани бажардилар.

-Илгари ўрим 3-4 кун давом этган бўлса, ҳозир бир кунда 20 гектаргача майдондаги буғдойни ўриб олишга муваффақ бўляпмиз, -дейди 174-отряддаги «Клаас Доминатор» комбайни ҳайдовчиси Қодирали Қосимов. -Иш унумимизни ошириш учун туну кун меҳнат қиляпмиз.