ҚУРУЛТОЙДАН ҚУРУЛТОЙГАЧА

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, истеъдодларнинг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, ёшларни ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишга масъул бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кунга ҳам оз қолди. Чинакам ишонч ва суянчга айланган бу ташкилот бир йил давомида ёшларнинг чин маънодаги кўмакчисига айланди. Рақамлар кетидан қувмай, амалда кўплаб эзгу ишларни бажариб келмоқда. Иттифоқнинг ҳар бир бошланғич ташкилоти ёшлар билан ишлашнинг остонаси десак, тўғри бўлади.

Билим масканимизда ҳам 30 июнь куни бўладиган ёшлар иттифоқи қурултойига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. «Қурултойдан қурултойгача» лойиҳаси доирасида мактабда «Қурултойга таклифлар қутиси», қурултойга неча кун қолгани ҳақидаги кўргазма ўрнатилди. Таклиф қутисига маҳалладаги уюшмаган ёшлардан, ўқувчиларимиздан таклифлар келиб тушмоқда. Ўйлаймизки, навбатдаги қурултой Ўзбекистон ёшларини янада жипслаштиради, уларни буюк мақсадлар сари чорлаб, ёшлар муаммоларига ечим топишда ёрдам беради.

Сайёра ҒАФФОРОВА,

28-мактабнинг ёшлар етакчиси.