Иттифоқмиз

Мовий осмонимизда қуёшимиз нур сочар,

Кунда-кунга янгича имконлар эшик очар.

Юрт Навоий назмида шеър бўлса, биз туроқмиз,

Халқ равнақи йўлида бирлашган иттифоқмиз.

Эзгу орзулар билан бирлашамиз куч бўлиб,

Ёвузлик қочар биздан хаёллари пуч бўлиб,

Тараққиёт йўлида Тўмарису Широқмиз,

Ватан сенинг йўлингда бирлашган иттифоқмиз.

Бахту қувончга дўстмиз, ғам-армонлар бегона,

Бир тану бир жон бўлсак, мақсадлар ҳам ягона,

Ҳасадгўйлик бизга ёт, ёвузликдан йироқмиз,

Юрт равнақи йўлида бирлашган иттифоқмиз.

Мунаввар ЖАКБАРОВА,

11-мактаб ўқувчиси.