МАҲОРАТ НАМОЙИШИ
Бугунги кунда туманимизда 42 та мактабгача таълим муассасаси (МТМ) фаолият кўрсатади. Уларда 84 нафар бош ошпаз ва ёрдамчи ошпаз фаолият юритади. Ошпазларнинг малакаси ва маҳоратини ошириб бориш доимий эътиборда бўлмоқда.
Яқинда 8-МТМда ташкил этилган “Йилнинг энг яхши МТМ ошпази” танловида саккизта ҳудуддан – 7, 8, 14, 18, 23, 25, 34, 36-МТМларнинг бош ошпазлари Ҳилола Худойбердиева, Муҳтарам Мамадалиева, Муқаддас Тошбоева, Мўътабар Қозоқова, Мавжуда Акрамова, Замира Раҳматуллаева, Донохон Сиддиқова, Ҳилола Тўхтабоевалар маҳо-ратларини намойиш этдилар. Сабзавот ва кўкатли салат, сутли какао, бўтқа (каша), ҳайвон ёки парранда гўштидан таомлар, десерт, булочка ва ватрушка тайёрлаш каби шартларда иштирокчиларнинг, аввало, шахсий гигиена талабларига жавоб бериши, иш жойини санитария ва гигиена талаблари асосида ташкиллаштириши, технологик жиҳозлардан тўғри ва унумли фойдаланиши, таом тайёрлаш технологик жараёнлари, ошпазлик маҳорати ва таом тарқатиш ишига ижодий ёндашиши, таом тақдимотини қандай ўтказишлари эътиборга олинди.
Туман МТБ мудири Маҳбуба Абдуллаева, туман “Саломатлик” маркази директори Аҳмаджон Юсупов, соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг фаолиятини муносиб баҳолаб бордилар. Якунга кўра, 8-МТМ бош ошпази Муҳтарам Мамадалиева ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
-Бу ютуқ зиммамизга катта масъулият юклайди, -дейди муассаса мудираси Шоирахон Эгамбердиева. -Вилоят босқичида ҳам туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун пухта тараддуд кўрамиз.

