КЎП ТАРМОҚЛИ КОЛЛЕЖГА АЙЛАНАДИ

Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежимизни жорий йилда 326 нафар ўқувчи автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, компьютер ва компьютер тизимларини созлаш ва таъмирлаш техниги, товаршунослик, тикув ва тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник технологи, қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги, ветеринар, гидромелиоратив машина ва жиҳозларидан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш механиги, фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш каби  йўналишлар бўйича тамомламоқда. Шу кунларда якуний давлат аттестацияси ўтказилиб, ўқувчилар касбий амалий имтиҳонларни топширишмоқда.

Қувонарли томони, коллежимиз кўп тармоқли коллежга айлантирилмоқда. Эндиликда вилоятимиз, туманимиздаги корхона, ташкилот, иш берувчиларнинг буюртмаси ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, мутахассислар тайёрлашни йўлга қўямиз. Бу янги ўқув йилидан жорий этилади. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш  механиги, гидромелиоратив машина ва жиҳозларидан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш механиги йўналишларига шартнома асосида ўқиш учун эҳтиёж борлиги билдирилмоқда. Ўқиш истагида бўлганлар коллежимизга мурожаат этишлари мумкин.

Муҳаммаджон АТАБАЕВ,

коллеж директори, туман Кенгаши депутати.