ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

Яқинда таълим рус тилида олиб бориладиган 6-мактабда ўқувчи-ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Китобим – офтобим» мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда китобнинг жамиятдаги ёшлар тарбияси, уларнинг қалбида Ватан, юртга садоқат, меҳр-оқибат сингари инсоний туйғуларни шакллантиришдаги ўрни ҳақида маъруза ва баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Ўқувчилар томонидан турли мавзулардаги шеърлар ўқилди. Кеча доирасида бадиий, сиёсий китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
-Бу каби ўзига хос тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад китобхонликни тарғиб этиш, болаларда китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада оширишдир, -дейди мактаб кутубхоначиси Маъсуда Нишонова. -Китоб – тафаккур хазинаси. Китобхонлик ёшларимизнинг маънавий дунёсини юксалтириш, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Аброр САБАРАЛИЕВ.