МАРАФОН ВА ВЕЛОПОЙГА

Туман ИИБ бошлиғига қарашли 3-секторда «Медиа-тур» доирасида ёшларнинг марафони ва велопойгаси ташкил этилди.

Деҳқон МФЙга эрта тонгдан жам бўлган 700 нафар ёш учун баҳслар олдидан тадбир ўтказилди. Унда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари Ҳусниддин Маҳмудов, туман ИИБ вакили Муродилла Юнусов, туман хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Гулбаҳор Мирзараҳимова, вилоят ЖТСБ мутахассиси Муҳиддин Асқаров, маҳалла мутасаддилари туманимизда 30 июнь – Ёшлар куни олдидан ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, бугунги спорт мусобақасининг мақсади ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга  омад тиладилар.

Тўрт километр масофадаги марафон ва велопойга баҳслари қизиқарли, муросасиз курашларга бой бўлди. Шу билан бирга, ўзаро дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида якунланган беллашувнинг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.