Даъвойим йўқ шоирликка
Қалам тутқазди
Бу ёруғ олам.
Ижод – қисматим,
Безовта – қалам.
Ёзмайман дейман,
Ўртайди бирам.
Тўлқиндай тошиб,
Қийнайди ҳардам.
Бўлолмасман ҳеч
Усмон Носирдек,
Кўпириб тошган
Чўлпону Ойбек.
Балки бўлмасман,
Зулфияхоним,
Лекин Ватанга
Фидодир жоним.
Саида АХУНОВА.
Иттифоқ МФЙ.

