ИСТЕЪДОДЛАР НАМОЙИШИ

Ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш мақсадида турли тадбирлар, танловлар уюштирмоқдамиз. Мусиқа раҳбарлари Мадина Баҳромова, Бобуржон Умрзоқовлар тарбияланувчиларимизга қўшиқ ва рақслар ўргатиб, улардаги истеъдоднинг янада камол топишига ҳисса қўшмоқдалар.

Муассасамиз тарбиячилари ўртасида уюштирилган «Ўйинчоқлар устаси» танловида барча тарбиячилар ўзлари тайёрлаган турли ўйинчоқларни тақдим этдилар. Замира Долимова, Ҳабиба Жалилова, Тилобат Абдухалилова, Марҳабо Зокирова, Зилола Ҳожиева, Хуршида Жўраева, Мамлакат Аҳмедова, Нурхон Жамолова каби тарбиячилар қандай маҳоратга эга эканликларини танлов жараёнида намоён қилдилар. Якунга кўра, Замира Долимова олий ўринни қўлга киритди.

Моҳира МАМАТАЛИЕВА,

21-МТМ мудираси.