ХАЛҚЧИЛ ТУЗИЛМАГА АЙЛАНСИН
Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида «Маҳаллаларда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш тартиби» мавзусидаги ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унинг асосий мақсади «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ҳамда маҳалла институтига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, аҳамиятини тушунтириш, 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш, жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳаллани аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришдан иборат бўлди. Ўқув-семинарга туман ҳокимининг ўринбосари Н.Мамасолиева, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, туман бош имом хатиби И.Қирғизбоев, ФЎЎБОФМБ туман кенгаши ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутахассислари, туман халқ таълими бўлими ходимлари, отинойилар, меҳнат фахрийлари қатнашдилар.
Якунда ўқув-семинар ташкилотчилари фаол иштирокчиларни китоб билан тақдирладилар.
Замира МАМАТКАРИМОВА,
ФЎЎБОФМБ туман кенгаши бош мутахассиси.

