«ШОДЛИК»КА ҚАЙТГАН ФАЙЗ
Ғайрат қишлоғининг Бояғон маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ «Шодлик» универмаги бир вақтлар энг гавжум масканлар-дан эди. Анчадан буён бу ҳудудда ободончилик ишлари ҳам кўнгилдагидек эмасди. Ҳозир «Шодлик» ҳудудининг қиёфаси тамомила ўзгарган. Тадбиркор Исмоил Абдураҳмоновнинг саъй-ҳаракати билан «Шодлик» дам олиш маскани бунёд этилди. Музқаймоқ, салқин ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон, шинам, қулайликларга эга бўлган ўриндиқлар, кичик фаввора, анвойи гуллар билан чирой очган бу маскан бугунги кунда мижозларга намунали хизмат кўрсатмоқда.
Яқинда масканнинг очилишига бағишланган маросим бўлди. Унда қатнашган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Сатторов, меҳнат фахрийлари ушбу маскан қишлоқ аҳлининг энг севимли гўшасига айланишига тилак билдирдилар.
Муҳаммад АЛИ.

