Келинг, бирлашамиз
Барчамиз соф кўнгил, барчамиз танти,
Аслида барчамиз Турон фарзанди.
Бутун коинотга таратиб зиё,
Келинг, бирлашамиз, Ўрта Осиё.
Доғлар кетсин, диллар кўрмасин завол,
Меҳр ичиб унсин ҳар битта ниҳол.
Ҳурлик салтанати бўлайлик гўё,
Келинг, бирлашамиз, Ўрта Осиё.
Ўзбекми, тожикми, қирғизми, қозоқ,
Барчамизга Ватан шу азиз тупроқ.
Бундай оқибатга тан берсин дунё,
Келинг, бирлашамиз, Ўрта Осиё.
Мунаввар ЖАКБАРОВА

