Қизиқ

… Бўлсалар-да, гарчи улар хилма-хил,

Ҳисобланар барчаси одам, ахир!

Ўринбой МЎМИНОВ.

Бевафо, деб аталган бу дунё жуда қизиқ,

Кимнинг тақдири чигал, кимникидир соф, тиниқ,

Манглайингга битилган ҳар нарса бўлар аниқ,

Ноқис тақдир ишига шубҳа билан қарайди.

Қора булутлар баъзан қуёш юзин тўсади,

Ёмон кунлар гоҳида яхши кундан ўзади,

Хасадгўйнинг қалбида қабоҳат бўй чўзади,

Пок ниятлар доимо эл корига ярайди.

Одам борки, изида боғу роғлар гуллайди.

Фириб аҳли хўп алдаб, бирни ўнга пуллайди.

Биров хандон, бадқовоқ умрида ҳеч кулмайди,

Бевафо вафодордан, ажаб, вафо сўрайди.

Дўстим, деганинг бир кун сени пичоқсиз сўяр,

Дунё молин тўплаган бир бурда нонга тўяр,

Болзабон ширин  сўз-ла қалбни сеҳрлаб қўяр,

Диёнатли дунёни яхшиликка ўрайди.

Бевафо, деб аталган бу олам жуда қизиқ…

Бобирмирзо МИРЗАХОЛОВ.