ИШГА МАРҲАМАТ!

Туманимиздаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот
1. Туман ободонлаштириш бошқармасига қабристон қоровули 2 нафар.
2. Туман тиббиёт бирлашмасига умумий амалиёт шифокори 10 нафар, педиатр 2 нафар, рентгенолог, реаниматолог, венеролог, неонтолог 1 нафардан.
3. «Ўзагросуғурта» ДАСК туман бўлимига суғурта вакили 8 нафар.
4. Уйчи ёнғинга қарши курашиш жамиятига ёнғин назоратчиси 25 нафар.
5. «Агрокимёҳимоя» ҲАЖ Уйчи филиалига агроном 2 нафар.
6. Туман ДСЭНМга санитар врач 6 нафар.
7. Ғайрат педагогика коллежига инглиз тили фани ўқитувчиси, меҳмонхона менежери, туризм йўналиши мутахассиси 1 нафардан.
8. Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш, Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари, 2, 9, 15, 16, 19, 21, 24, 27, 31, 32, 35, 40, 41, 42, 44, 45, 47-мактабларга инглиз тили фани ўқитувчиси 1 нафардан, Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежига директор ўринбосари.
9. Туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимига фан методисти 2 нафар.
10. 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига концертместер, қашқар рубоб мутахассиси 1 нафардан.
11. 6-мактабга чизмачилик фани ўқитувчиси.
12. 13, 21, 27, 35, 44, 47-мактабларга рус тили фани ўқитувчиси 1 нафардан.
13. 21, 25, 41-мактабларга психолог 1 нафардан.
14. 27, 44-мактабларга кимё фани ўқитувчиси 1 нафардан.
15. 31-мактабга меҳнат таълими фани ўқитувчиси.
16. 41-мактабга иқтисодиёт фани ўқитувчиси.
17. 42-мактабга тасвирий санъат фани ўқитувчиси.
18. 44-мактабга информатика, бошланғич синф ўқитувчилари 1 нафардан.
19. 47-мактабга она тили ва адабиёт, мусиқа фани ўқитувчилари 1 нафардан.
20. «Мегатекстил» корхонасига электрик, титиш-саваш машиналари оператори 1 нафардан.
21. «Мусаффо кийим сервис» МЧЖга малакали, иш стажига эга тикувчилар 50 нафар.
Ишга кириш истагида бўлганлар туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат этишлари мумкин.