Дўст
Чин дўстинг бўлса яхши,
Кўнглинг ғамга тўлмайди.
Бошингга кулфат тушса,
Сени ташлаб қўймайди.
Дўстинг оғир пайтларда,
Керак бўлади доим.
Дўсти йўқларга эса,
Ёрдам бермайди ҳеч ким.
Дўсти борларга асло
Ёвлар ҳамла қилолмас,
Дўстинг вафодор бўлса,
Ғаним ғолиб бўлолмас.
Ўғилхон НАСРИДДИНОВА,
27-мактаб ўқувчиси.

