ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ – НАЗОРАТДА
Кейинги пайтда туманимиз йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб, фуқаролар бундан жабр кўрмоқдалар. Айниқса, ўлим ҳолати мавжудлиги ачинарлидир. Бунга ҳайдовчилардаги малакасизлик, қонун-қоидаларни менсимаслик, шошма-шошарлик, тезликни ҳаддан зиёд ошириб юбориш, ўзаро ҳурматни унутиб қўйиш каби салбий ҳолатлар сабаб бўляпти.
26 июль куни вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-ТРИБ инспекторлари Ғиёсиддин Худойназаров, Элёрбек Асрақуловлар иштирокида туман ўқув-спорт техника клубида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш ва уларнинг давоматини ўрганиш мақсадида профилактика ҳамда тарғибот ишлари олиб борилди. Бунда барча ўқув гуруҳларидан келган ҳамда кундузги ўқув гуруҳи ўқувчиларига йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, техника воситаларидан фойдаланиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш хусусида тушунчалар берилди.
Тарғибот ва ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг билим даражаси, давомати, шунингдек, устозларнинг йўл варақалари, машғулот китобчалари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилди. Ўқувчиларга вилоятда, туманда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг оқибатлари, келиб чиқиш сабаблари тушунтирилди, ҳайдовчиларнинг вазифалари ҳақида кенг тўхталиб ўтилди.
Исроил АБДУРАҲМОНОВ,
туман ЎСТК бошлиғи ўринбосари.

