Устоз Холмирза Саидбоевнинг сўнгги сўзи:

(МУВАШШАХ)

Умрим йўлларига ташлаб бир назар,

Суронли йилларни ёдимга солдим.

Тарихни, ўтмишни айтмасам агар,

Оламда мен яшаб… нима қилолдим?

Замонга ҳамнафас бўлиб яшадим,

Бахтимни, албатта, топдим меҳнатдан.

Илму маърифат деб ҳалол ишладим,

Лекин чекинмадим асло хизматдан.

Азиз Ватанимнинг фарзандларига

Неча-неча йиллар бергандим сабоқ,

Сўзлаб ҳақиқатни бари-барига,

Уларга бахт-иқбол тилардим мутлақ.

Ҳаётимдан мамнун бўлиб ёшларга,

Бу қутлуғ ёшимда тилагим бисёр.

Айтмоқчи бўлганим сиз қуёшларга,

Тўқсон баҳор кўрдим, бўлинг бахтиёр.

Суҳбатдош  Абдумалик  ЮСУПОВ.