Қуёшли ўлкам
Ўзбекистон, онам қучоғи,
Ҳур бошингдан айланай сенинг.
Январда ҳам ярқираб турган
Қуёшингдан айланай сенинг.
Гарчи совуқ қилса-да безор,
Қорингга ҳам талай харидор.
Менга ёқар, меҳрибон, дастёр
Қуёшингдан айланай сенинг.
Ёритади беминнатгинам,
Иситади беминнатгинам,
Эшик қоқиб ҳақ талаб қилмас.
Қуёшингдан айланай, ўлкам.
Ана, февраль, кўп кутдик уни,
«Тезроқ келсин, -деб – қиш якуни»,
Ҳамма ойдан кам икки куни,
Февраль сенга минг жоним фидо,
Қуёшингни севаман танҳо.
Малика БОЙХОНОВА.

