ОМАД СЕНГА, «ТАРОНА»!
3-4 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат консерваториясида «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз номидан иштирок этган туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли ҳам муваффақиятли қатнашиб, III даражали диплом билан тақдирланди.
Вакилларимиз кўрик-танловнинг “Туркистон” саройида бўлиб ўтадиган якуний босқичи концерт дастурида қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.

