ЁШЛАРИМИЗ АРДОҚДА

Марказимиз ўқувчиларнинг ёзги таътилларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун кундузги дам олиш масканига айлантирилди. Масканга тўгаракларимиз иштирокчилари ва уюшмаган ёшлар жалб этилди. Дам олиш мавсумида қилинажак ишларимизни режалаштириб олдик. Шу билан бирга, «Ёз – 2018» концепцияси доирасида танловлар, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Ўқувчилар бу масканда ҳафтанинг душанба – жума кунлари соат 8.00 дан 13.00 гача ҳордиқ чиқармоқдалар.

Таътил давомида компьютер, доира, бичиш-тикиш, тўқиш, экология, табиатшунослик тўгараклари ёшлар хизматида бўлиб, ўқувчилар бу соҳалардаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб бормоқдалар.

Ҳомийларимиз ҳиммати билан дам олувчиларга бепул тушлик ташкил этилган. Жамоамиз аъзолари ўз вазифаларини масъулият билан адо этган ҳолда келажагимиз ворисларига меҳр кўрсатиб, меҳнат қилмоқдалар.

Ўктамхон АТАВАЛИЕВА,

туман «Баркамол авлод» болалар маркази директори.