ИХЧАМ ТЎЙ БАРЧАГА МАНЗУР
Мустақиллик МФЙда истиқомат қилувчи Сайлихон Раҳматова хонадонида набирасининг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Аввал маҳалладаги тўй комиссияси иштирокида қудалар билан суҳбат қилинди ва маҳалла кенгашида белгиланган меъёр билан таништирилди, бу ҳар икки тарафга маъқул бўлди.
Никоҳ тўйи миллий анъаналаримизга хос тарзда, расм-русумлари бир кунда бўлиб ўтди, ортиқча исрофгарчиликка, дабдабабозликка йўл қўйилмади. 80 ёшни қаршилаётган Сайлихон ая билан суҳбатлашганимизда тўйларимизни ихчам, бежирим, миллий урф-одатларимизга таянган ҳолда камчиқим қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
-Маҳалладаги тўй комиссияси томонидан берилган тавсияларингиз ҳаммага маъқул бўлади, -дейди суҳбат чоғида онахон. Маҳалламизда бўлиб ўтаётган тўй ва бошқа маросимлар анча тартибга солинди. Тўй комиссияси томонидан белгиланган меъёр асосида тўйларни бир кунда ўтказишга ҳаракат қилинмоқда.
Ёқутхон УМРЗОҚОВА,
Мустақиллик МФЙ масъул котиби.

