ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
2018 йил 14 август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари билан бирга вилоят, туман ҳокимларининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар вакиллари, таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фазлиддин Муҳиддинов очди ва бошқариб борди.
Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Масала юзасидан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров сўзга чиқди ва туманнинг собиқ ҳокими Абдуғанни Турдиев фаолиятига танқидий баҳо берди. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг «А.З.Турдиевни Уйчи тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги, халқ депутатлари туман Кенгашининг «11-Марказий сайлов округидан депутат Абдуғанни Зайнидинович Турдиевнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида»ги қарорлари тасдиқланди.
Вилоятимиз раҳбари томонидан Уйчи тумани ҳокими лавозимига ҳозирга қадар Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Мухаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов номзоди тавсия этилди. Депутатлар томонидан вилоят ҳокимининг «М.П.Апақовни Уйчи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида»ги қарори маъқулланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

