ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Бугун туманда 17 мингдан зиёд транспорт воситаси ҳаракатланаётган бўлса, шундан 13 мингга яқинини шахсий автомобиллар ташкил этади. Йигирма етти йил аввал туманнинг энг катта қишлоқларида ҳам шахсий машиналар бармоқ билан санарли эди.

Туман йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан жорий йилнинг 7 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, туманимизда давом этаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб нишонлаш тараддуди доирасида автомобиль йўллари, кўчалардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўрганиш борасида тегишли идоралар билан ҳамкорликда қатор рейдлар ўтказилди. Уларда аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида кўча ва йўлларга янги светофорлар, йўл белгилари ўрнатилди. Йўл ётиқ чизиқлари ўтказилди, пиёдалар йўли ва йўлнинг қатнов қисми таъмирланди. Халқ хўжалиги транспорт воситалари, шахсий автомобиллар техник кўрикдан ўтказилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, туман ЎСТК, маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳайдовчилар тайёрлай-диган ўқув муассасаларида қатъий назорат ўрнатилди.

Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрамини кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ғиёсиддин ХУДОЙНАЗАРОВ,

вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-ТРИБ катта инспектори, катта сержант.