АҲОЛИ ВА ЁШЛАР ҲУЗУРИДА
Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами олдидан Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» эзгу ғояси асосида ташкил этилган тадбирга коллеж жамоаси билан биргаликда Гулбоғ, Гулзор, Соку, Пастгузар, Мевазор, Қўрғонча, Умид маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар қамраб олинди.
Тадбирни коллеж директори Мирзоҳид Заитов очди ва ундан кўзланган мақсад ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муродилла Юнусов, ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Олимжон Жакбаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси етакчи мутахассиси Дилмурод Абдуқаҳҳоровлар мустақиллик берган улкан неъматлар, уни асраб-авайлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботини янада кучайтириш, миллий қадриятларимизни улуғлаш, ёшлар тарбияси ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.
Туман маданият бўлими ҳамда коллеж бадиий ҳаваскорлари томонидан қўшиқ ва рақслар туҳфа этилди. Бир гуруҳ ёшларга китоб ҳамда битирувчиларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси тантанали тарзда топширилди.

