«ЗАРҲАЛ» РЕПЕТИТОРЛИК ЎҚУВ МАРКАЗИ

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги арафасида Дўстлик маҳалласи ҳудудида лицей, олий ўқув юртларига кириш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, билимларини янада ошириш мақсадида «Зарҳал» репетиторлик ўқув маркази очилди.

-Ўқув марказимизда юқори салоҳиятга эга бўлган 12 нафар тажрибали педагог абитуриентларга инглиз тили, математика, физика, кимё, биология, тарих, рус тили ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан пухта билим беради, -дейди ўқув маркази таъсисчиси Адҳамжон Эгамбердиев. -Шунингдек, бу ерда узоқдан келиб таҳсил олувчилар учун юз ўринли ётоқхона, кутубхона, ошхона ҳам мавжуд.

Байрам арафасида ушбу ўқув марказининг очилиш маросими бўлди. Унда  туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этиб, ўқув маркази фаолиятига муваффақиятлар тилади ва бу ердан кўплаб иқтидор эгалари чиқишига умид билдирди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.