ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА
Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимизнинг қўриқланишида Ватанимиз посбонларининг ҳиссаси катта.
Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси туманимиздаги ҳарбий қисмда ҳам катта шодиёнага айланди. Туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев, Фарҳод Мамадалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муродилла Юнусовлар самимий тилаклар билдиришди. Ҳарбийларга китоб ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги дилрабо қўшиқлар барчани рақсга ундади.
Маҳмуджон ҒАФФОРОВ,
туман Кенгаши депутати.

