ҚИЗҒИН БАҲСЛАР
Мустақиллигимизнинг қутлуғ 27 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманимиздаги ҳарбий қисмда футбол мусобақаси уюштирилди.
Мини футбол майдонидаги қизғин баҳсларда ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Кесканёр маҳалласи ёшлари ва ҳарбийлардан иборат олтита жамоа тўп сурди. Муросасиз кечган қизғин баҳслар якунига кўра, Аҳмаджон Турдибоев бошчилигидаги «Ёшлар иттифоқи» жамоаси биринчи, ҳарбийлар жамоаси эса иккинчи ўринни қўлга киритди. Омилжон Мўминов “Энг яхши тўпурар”, Комилжон Пўлатов “Энг яхши ўйинчи”, Достонбек Тўхтабоев “Энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.
Мусобақа якунида туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси Аҳмаджон Турдибоевлар сўзга чиқиб, ғолибларни қутлашди.

